Солиҳ амалларга Аллоҳнинг ҳидояти
Ассалому алайкум! “Аллоҳ ҳидояти боис солиҳ амалларни адо этамиз” каби жумлаларни кўп эшитаман. Аллоҳ ҳидоят қилмагани учун солиҳ амал қилмайдилар дейишади. Бундан шундай ҳулоса келиб чиқади: демак, солиҳ амалларни бажармайдиганлар гуноҳкор бўлмас эканда? Чунки уларни Аллоҳ ҳидоят қилмаган-ку. Шу савол мени анчадан буён қийнаяпти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳа, Аллоҳ уларни ҳидоят қилмаган бўлади. Сабаби Аллоҳ уларга ҳидоят йўлини кўрсатса ундан бош тортишади. Бу худди уйига кўп меҳмон келадиган инсон билан меҳмон қадамини узган хонадонга ўхшайди. Чунки аввалгиси келган меҳмонни иззат икром қилади ва меҳмон келишда бардавом бўлади. Иккинчиси эса келган меҳмонни қабул қилмайди, иззат-икром қилмайди, ундан юз ўгиради сўнг меҳмонлар ҳам ундан юз ўгиришади. Уларникига меҳмонни келмаслиги меҳмон хоҳламаганалигидан эмас мезбон меҳмондан юз ўгиргани учундир. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كُلُّ أُمَّتِي يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ إِلَّا مَنْ أَبَى قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ وَمَنْ يَأْبَى؟ قَالَ: مَنْ أَطَاعَنِي دَخَلَ الْجَنَّةَ وَمَنْ عَصَانِي فَقَدْ أَبَى. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Умматимнинг барчаси жаннатга кирар, лекин бош тортганларгина кирмас», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, ким бош тортади?» дейишди.
«Ким менга итоат қилса, жаннатга киради, ким менга осий бўлса, бош тортган бўлади», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.
Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон одамнинг жаннатга кириши унинг у зотга итоат қилишига боғлиқ эканлигини таъкидламоқдалар.
«Умматимнинг барчаси жаннатга кирар, бош тортганларигина кирмас».
Яъни «Умматимнинг киришдан бош тортганларидан бошқа ҳаммаси, албатта, жаннатга киради», демоқдалар. Бундан ажабланган саҳобалар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, ким бош тортади? Жаннатга киришдан бош тортган одам ҳам бўладими», дейишди. Бу саволга жавобан, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким менга итоат қилса, жаннатга киради, ким менга осий бўлса, бош тортган бўлади», дедилар.
Яъни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоатдан бош тортиш жаннатга киришдан бош тортишга баробардир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш у зотнинг Суннатларини маҳкам тутиш билан бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига амал қилмаган одам эса у зотга осий бўлади. Демак, хулоса аниқ:
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига итоат қилган киши жаннатни топади!
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига осийлик қилган киши дўзахни топади! ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 01:17 | Савол-жавоблар | 153 | Ибодатлар