Ҳадисдаги сўзларни шарҳлаб берсангиз
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари.Аллоҳ сиздан, ота-онангиздан, устозларингиздан рози бўлсин!Қуйидаги ҳадисда «Батаҳқиқ, улар сендан кейин ўзгартириб юборадилар», жумласини иложи бўлса кенгроқ шарҳлаб берсангиз илтимос.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мақбарага кирдилар-да: «Ассалому алайкум, эй мўмин қавмлар диёри! Албатта, биз ҳам сизга қўшилувчимиз. Бир биродарлариимизни кўрмоқни хуш кўрдим», дедилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, биз биродарларингиз эмасмизми?» дедилар. У зот:«Сизлар саҳобаларимсиз. Биродарларимиз, ҳали-ҳануз келганларича йўқ», дедилар. Улар:«Эй Аллоҳнинг Расули, ўз умматингиздан ҳали-ҳануз келмаганларини қандоқ танийсиз?» дедилар. Бас, У зот: «Айтингчи, бир одамнинг қоп-қора отлар ичида юзи ва оёқ қўллари оппоқ порлаган отлари бўлса, у зот отларини таний оладими?» дедилар. Одамлар: «Албатта, эй Аллоҳнинг расули», дедилар. У зот: «Албатта, улар таҳоратнинг асаридан юзлари ва оёқ қўллари порлаган ҳолда келурлар. Мен уларни ҳовуз устида кутиб олувчилариман. Огоҳ бўлинким, албатта, бир гуруҳ одамлар менинг ҳовузимдан худди қочган туяни қайтарилганидек қайтарилурлар. Мен:«Ҳой, бу ёққа келинглар», деб уларга нидо қилурман. Шунда: «Батаҳқиқ, улар сендан кейин ўзгартириб юборадилар», дейилади. Мен: «Ундоқ бўлса, ҳалок бўлсинлар, ҳалок бўлсинлар», дейман», дедилар». Муслим ва Насаий, баъзисини Бухорий ривоят қилган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу ерда дийнни ўзгартириб юбориш ҳақида сўз кетмоқда.
6 Май 2022, 02:01 | Савол-жавоблар | 165 | Ҳадислар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу ерда дийнни ўзгартириб юбориш ҳақида сўз кетмоқда.
6 Май 2022, 02:01 | Савол-жавоблар | 165 | Ҳадислар