Ўқувчига қаттиққўллик
Ассалому алайкум! Мен ўқитувчиман, юқори синфларга (7,8 синф) дарс бераман. 1. Кўпинча дарс пайтида ўқувчилар дарсга ҳалақит қилса, уйга вазифани бажармаган бўлса ўрнидан тургизиб, дарс охиригача ўтиришига рухсат бермайман. Бу қаттиққўллигим шариатга хилоф эмасми? Охиратда бунинг учун ўқувчилар мендан ҳақ талаб қилмайдими? 2. Ўқувчилар дарс пайтида телефон, соат, наушник ва шу каби ортиқча нарсалар ўйнаб ўтиришса уларни олиб қўяман ва ота-онаси келмагунча бермайман. Бу ишим бировнинг ҳақини бироз муддат бўлсада олиб қолиш эмасмикин? 3. Ўқувчиларга чет тилини ўргатиш ҳам савобли иш ҳисобланадими? (Бунинг учун давлат ойлик тўлаган тақдирда ҳам). Жавоб учун олдиндан раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Устоз, мураббийлар шогирдларини ўз фарзандларидек кўриб, ўрни келганда моҳир боғбонлар дарахтни парваришлагани каби ортиқча, фойдасиз ва зарар берадиган шохларини тартиблаб шакл бериб туриши керак. Бу жараёнда зулмга ўтиб кетмаслик лозим. Зулм даражасига етса албатта розилигини олиш шарт. Шунинг учун улуғ устозларнинг кўрсатмасига мувофиқ ғазаб вақтида жазоламаслик керак. Балки ғазаб сўнгандан кейин сунъий ғазаб билан енгил таъзир бериш керак.
2). Мактаб ички низомига мувофиқ ўқувчиларга тақиқланган буюмларни вақтинча олиб қўйишингиз жоиз. Бу муддатда олиб қўйган нарсангиз сизда омонат ҳисобланади. Бунчаликка олиб бормаслик учун дарсни ўқувчиларнинг диққат эътиборини жалб қиладиган даражага чиқариш керак.
3). Савобли бўлиши ниятга қараб бўлади. Ният яхши бўлса савоб ҳам ойлик маош ҳам ўз ўзидан бўлади. Ўқувчиларнинг вақтларини зое кетказмаслик керак. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 02:01 | Савол-жавоблар | 135 | Таълим ва мутаъаллим