Эркак киши аёлларнинг ички кийимларини сотиш
Ассаламу алайкум! Мен Қирғизистонданман. Яқинда аёлим билан болаларимизга кийим харид қилгани вилоятимиздаги Кара-Суу шахрида жойлашган жахон бозорига боргандик. Хамма харидларни қилиб бўлгач аёлим (вояга етиб қолган) қизларимга у-бу нарса олишим керак деб қолди. Мен юр унда, қайси қаторида десам, сиз мошинага чиқаверинг мен ортингиздан чиқаман деди. Бозорда аёлимни ёлғиз юришини истамай ўша қаторга бирга кирдик. Кўрсам аёллар ички кийим сотадиган махсус қатор экан. Не кўз билан қарайки у қаторда баъзи дўконларнинг сотувчилари "эркаклар" экан. Уларни аёлларга кўрсатаётган хизматларини кўриб бехосдан Астағфируллоҳ деб юбордим. Аёлим сиз буни кўриб ёқтирмаслигингизни билиб кирманг дегандим деди. Қандай десам, аёлим мени дарров тушиниб уларнинг дўконларига кирмайман деб жавоб берди. Атрофдаги дўконлардаги харидора аёллар гўёки мендан хижолат бўлаётгандай сезиб ўзим кирганимга минг афсус қилиб қаторнинг бошига чиқиб аёлимни кутиб турдим. Шу иш ўша "эркакларга" жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Аллоҳ таоло эркакларга ипак кийимни ҳаром қилди. Тадқиқотлар натижасига кўра ипак кийим киядиган эркакларнинг табиати “юмшоқ” бўлиб қолар экан. Сиз айтган ҳолатда ҳам уларнинг табиати ўша кийимларга мос бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:39 | Савол-жавоблар | 146 | Молия ва тижорат