Тоғамнинг пули

Ассалому алайкум! Устозлар анча йиллар олдин тоғам уйланганлар, мен ўша тўй куни бир нарсага пул керак бўлиб қолди. Кейин уйга кирсам тоғамни пуллари турган экан мен ўша пулдан олиб ишлатдим, лекин тоғамга айтмадим. Хозир ўша воқеани эслаб виждоним қийналади, тоғамга қандай қайтарсам бўлади? Агар мен мана тоға ўша пайт шунақа иш бўлган эди деб қайтариб беролмайман. Менга қайтаришни бошқа йўл борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ишни қилган қайтаришни ҳам қилиши керак. Охиратга қолдирсангиз азоби қаттиқ бўлади. Нима қилиб бўлса ҳам қайтаринг. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 02:56 | Савол-жавоблар | 151 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar