шахсий
Ассаламу алейкум шайх хазратлари! мани қийнаётган бир савол бермоқчиман. уйимизда 83 ёшга то‘лган бувим борла. 1 йил аввал оёқлари синиб то‘шакка ётиб қолдилар. о‘зларини эплаёлмаётганликлари сабабли уларга қараб турибмиз. бувимнинг 5 о‘г‘ил ва 2 қизлари бор, ҳаммалари келиб оналарига қараб туришга ҳаракат қилишади. аммо амакиларим ва аммаларимни ишлари ко‘плиги туфайли ко‘пинча уларга ман қариман. бувим онамлар билан яхши чиқишмайдилар шу сабабли ҳамма ишларни манга буюрадилар. ко‘п ҳолларда аёл киши қилиши керак бо‘лган ишларни ҳам қилишимга то‘гри келади. оёқларига, белларига маз суриб қо‘яман. аёл кишини аврати ҳисобланадиган жойларига қо‘л теккизиб маз суришим мани ҳолатимда мумкинми ёки мумкин эмас жавоб тополмай қийналиб кетдим! илтимос мани қийнаётган саволга жавоб бериб, то‘г‘ри ё‘л ко‘рсатинг. аввалдан рахмат Аллоҳ сиздан рози бо‘лсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Албатта, бу каби ишларни аёл кишилар қилгани афзал. Сиз иложи қолмаганда қилишингиз мумкин.
6 Май 2022, 03:18 | Савол-жавоблар | 165 | Долзарб саволлар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Албатта, бу каби ишларни аёл кишилар қилгани афзал. Сиз иложи қолмаганда қилишингиз мумкин.
6 Май 2022, 03:18 | Савол-жавоблар | 165 | Долзарб саволлар