Яширин пуллар

Ассалому алайкум! Россияда ишлаймиз. Кафеимиз бор. Оиламиз тирикчилиги шу кафе орқасидан. Ман эса кассада тураман. Ота-онам пул олсанг хам шунча олгин деб миқдорлаб қўйишган. Лекин улардан беркитиб айтган миқдордан кўра кўпроқ оламан ва буни яшираман. 3 йил бўлди. Ота-онам пулимни борлигини хам миқдорини хам билишмайди. Шу пулларга ота-онани кейинги йилга умра сафарига жунатмоқчиман иншоАллоҳ. Шу қилган ишларим ва қимоқчи бўлган ишим тўғрими? Пуллар ҳаром хисобланмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу уларнинг пули ҳисобланиб, қилган ишингиз ўғирлик бўлади. Ўғирлик эса ҳаром. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 04:49 | Савол-жавоблар | 135 | Ҳаж ва умра
|
Boshqa savol-javoblar