С0вол

Асса. Алей. Устоз саломатмисиз Аллоҳ куч кувват берсин. Берган саволларга жавоб берганингиз у-н раҳмат. Устоз 1 домла айтдиларки йил буйи умра килиw мумкин факатгина 4 кун Умра зиёратини килиб булмайди дедилар. Булар Ийд Курбондан 1 кун олдин Арафа куни ва 3 кун Курбонлик кунларига Умра зиэратини килиw мумкин эмас экан. Бу кунлар Фарз ва Вожиб амалларини килиw кунлари экан. Wу саволлга аниклик киритсангиз. Жавоб у-н олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиэда килсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
УМРАНИНГ ВАҚТИ ЙЎҚИбн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Қурайш ва унинг динини тутганлар ҳаж ойларидаги умрани ер юзидаги энг катта бузуқликлардан бири деб билар эдилар. Улар муҳаррамни сафар қилар эдилар ва: «Қачонки, туянинг яраси битса, излар йўқолса, сафар ойи тугаса, умра қилувчига умра ҳалол бўлади», дер эдилар.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобалари тўртинчи куни эрталаб ҳажга эҳром боғлаб келдилар. У зот уларга уни умра қилишни буюрдилар. У (иш) уларга катта бўлиб кўринди ва:«Эй Аллоҳнинг Расули! ҳалолликнинг қайсиси?» дейишди.«Ҳалолликнинг барчаси», дедилар».Учовлари ривоят қилишган.Улар муҳаррамни сафар қилар эдилар. Яъни, сафар ойини муҳаррам ойи ўрнига ҳаром ойлардан деб эълон қилар эдилар. Жоҳилият аҳлининг бунга ўхшаш ўзларича жорий қилиб олган ишлари жуда ҳам кўп эди. Шундай ишлардан бири уларнинг ҳаж ойларидаги умрани ер юзидаги энг катта бузуқликлардан бири деб билишлари эди.Ислом жоҳилиятнинг барча бузуқликларини тузатди. Жумладан, умрани ҳар доим қилиш мумкинлигини жорий қилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида саҳобаи киромлардан қурбонлик ҳайдаб келмаганларига ҳаж ниятларини умрага айлантиришни маслаҳат бердилар. Яна ўша кишидан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Бу умра билан ҳузурландик. Кимнинг ҳузурида қурбонлиги бўлмаса, бутунлай эҳромдан чиқсин. Бас, умра қиёмат кунигача ҳажнинг ичига кирди», дедилар».Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилишган.Яъни, ҳаж кунлари ҳам қиёматгача умра қилишга рухсат берилди.Муҳарриш ал-Каъбий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъронадан кечаси умрага чиқдилар. Маккага кечаси кирдилар. Умраларини тамомлаб, ўша кечаси Жаъронада худди у ерда тунагандек тонг оттирдилар».Сунан эгалари ривоят қилишган. Имом Термизий ҳасан, деган.Бу ривоятдан умрани кеча ёки кундузнинг тўғри келган вақтида қилавериш мумкинлиги келиб чиқади. Дарҳақиқат, умранинг чегараланган вақти йўқ. Бу ибодатни қачон қилса бўлаверади.

6 Май 2022, 03:29 | Савол-жавоблар | 176 | Ҳаж ва умра
|
Boshqa savol-javoblar