Нотўгри тушунча

Бир, азмунча илми бор инсон билан суҳбатлашиб оътиргандик. Бироз асабим тарангроқ эди. Менга бази маслаҳатларни берди. бази саволларимга, бир инсон бор, ниҳоятда илмли, оъша билан коъришиб бази тушунчаларни олиб олсангиз ҳаммаси яхши боълиб кетади дедилар. Мен оъзмни фикрим билан ҳулоса чиқарадиган боълсам адашиб қоляпман, шунинг учу Шайх Муҳаммад Содиқ муфти ҳазратларидан коъп тушунмаганларимни соърайман ва уларни айтилган ҳар бир соъзларини тоъғри деб қабул қиламан, деб айтдим. Кейин у киши менга, сиз ҳаммага ҳам қаттиқ ишонаверманг, оъзингизни мустақил фикрингиз боълсин деди ва давом этиб чунки андоқ чунки бундоқ каби соъзларни айтди. Бироз оъйланиб қолдим. Кейин, ахир инсон илмсизроқ ва адшувчан боълса, бир олим, илм арбоби, соф ва тоъғри ёлда боълган шайхнинг этагидан махкам тутсин! дейилганку деб такидладим. У соъзида туруб олиб, барибир инсонни ҳар бир нарсада оъзини шахсий тушунчаси боълиш керк деди. Балким бугаб тоъғридир. ҳақиқаттан ҳам инсонда шахсий фикр боълса яхши боълишини билман. Лекин у инсонни сиз ҳақингиздаги бази гаплари коънглимни ҳира қилиб қоъйди. Қаранг! уч тоъртта соъз билан фикрим оъзгариб кетишини. Бу боълиб оътган ишда оъзимни нодонлигимни сабаб деб биламан. Ҳазрат сиз бу боълиб оътган ишда ким айибдор деб оъйлайсиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Тайёр диний ҳукмларда шахсий тушунча нима қилади?! Бирор гапни айтишдан олдин ўйлаб кўриш керак. Намоз ўқиш, рўза тутишга ўхшаш ибодатларда қандай шахсий фикр бор?!

6 Май 2022, 06:02 | Савол-жавоблар | 151 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar