Қабристонни бузиш

Ассалому алайкум! Қабристонимиз ҳудуди ўн гектардан зиёд бўлиб, ҳозирда жой кам қолган. Туман диний идораси ва тегишли идоралар рухсати билан қабристоннинг эски ҳудудидан(охирги қўйилган майит 70 йил ва аввали 300 йилдан зиёд) 4-5 гектори трактор билан текисланди. Аввал тўртта ҳар хил қабрни қўл билан очиб ҳолатини ўргандик, кейин трактор киргиздик. Бошқа бир илимли киши келиб «трактор билан қабристонни бузиб нотўғри қилиб сиз» деди. Жуда хижолатда қолдик. Трактор киргизиб нотўғри қилдикми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри эмас. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 07:18 | Савол-жавоблар | 154 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar