Олган пули ҳалолми?

Ассалому алайкум! Ман бозордан бир буюм олмоқчи бўлиб бир дўкондан сўрадим, улар унақаси йўқ, бизда бунақаси бор деб бошқа маркали буюмни кўрсатишди. Нархи қанча деб сўрадим 135$ дейишди. Савдолашиб 1млн. 100минга олдим. Уйга келиб интернет дўкондан шу буюмни излаб кўрсам 750минг экан. Эртаси куни бозорга бордим ва бир дўкондан кириб шу буюмни нархини сўрадим 700минг деди, қайтиб молни олган дўконга бордим у ҳам шу бозорда эди. Сотувчига нега одамни ахмоқ қилиб устига шунча пул қўйиб сотябсиз, заррача иймониз бўлса молизни қайтариб олинг, ёки зиёти олган пулингизни қайтаринг дедим. У бермади. Ман берган пулимга розимасман дедим. Сотувчини олган пули ҳаломи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сотувчи бозорда бу буюмнинг нархи шунча демаган бўлса, ўзидаги нархни айтган бўлса қайтаришга мажбур эмас, аммо бунчалар катта устма фойда қўйиш инсофдан ҳам эмас. Сиз ҳам вазиятдан келиб чиқиб шошганингиз сабаб шу ҳолат бўлган, агар уша интернет орқали нарх билишни бозорга келишдан аввал қилганингизди эди, савол беришга ҳам бозорга қайта боришга ҳам вақтни зое кетказмас эдингиз. Сотувчига инсоф берсин, сизга сабр берсин. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 08:46 | Савол-жавоблар | 152 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar