Узр, аммо мусиқа
Ассаламу алейкум ва раҳматуллоҳу ба барокатуҳу Шайх жаноблари ва аҳли Ислом!Чэксиз қудрат ва билим соҳиби Аллоҳ таолога ал-ҳамд бўлсин.Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. га саловот ва саломларимиз бўлсин.Яна шу мавзуни очганим учун минг бор узр. Алҳамдулиллаҳ, мусиқа балосидан аста-секин қутулмоқдаман, буткул қутулишдан эса қуйидаги саволлар тўхтатиб қолмоқда...Саволларим шулар:1. Мусиқа деганда айнан мусиқий асбоблар чиқарувчи товушлар назарда тутиладими, ёки ҳар хил обектлар товушидан ҳосил қилинган ритм - оҳанг ҳам мусиқа саналадими?2. Кўпгина саловотларда одамлар жўрлигида - одамлар овозидан "мусиқа" яратилади. У ҳам мусиқами?3. Табиат товушлари - дарё-сойлар, қушларнинг сайраши, шамол, дарахтлар шитирлаши ва ҳоказоларни мароқ ила тинглаш мумкинми, ёки бу ҳолда мусиқага яқин бўлиб қоладими?4. (Илтимос, кибр ва риёкорлик ўрнда кўрманг) Кўплаб мусиқий архивларим бор. Сизнинг бу ҳақда биргина жавобингиз кифоя: Уларни йўқ қилиб, ИншаАллоҳ, бир умр мусиқадан кечсам жоиз бўладими, ёки динда ҳаддан ошиш бўладими?Агар саволим такрорий бўлса, узр. Лекин сайтдан жавоб тополмадим. Жавоблар учун олдиндан раҳмат. Жавоб берувчиларга Аллоҳим бунданда кўп илм берсин ва барчамизнинг охиримиздан қувонтирсин.Барчамиздан, шу жумладан умримда бир мартагина юзма-юз бўлган устозим - Шайхимиздан ҳам Аллоҳим рози бўлсин...
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Мусийқа асбобидан чиққан овоз мусийқадир. - Табиий овозлар ўз номи билан овоздир.- Архивда турган нарсанинг зарари йўқ.
29 Апрел 2022, 01:13 | Савол-жавоблар | 165 | Ҳалол ва ҳаром
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Мусийқа асбобидан чиққан овоз мусийқадир. - Табиий овозлар ўз номи билан овоздир.- Архивда турган нарсанинг зарари йўқ.
29 Апрел 2022, 01:13 | Савол-жавоблар | 165 | Ҳалол ва ҳаром