Била олмаяпман

Ассалому алайкум! Ман бир дуконда сотувчи булиб ишлайман, шу дуконда чегирмали карточкалар бор. Бу карточкаларни мижозларга берамиз, чегирмадан фойдаланишлари учун. кимдадир 3% чегирма, кимдадир 5% кимдадир 7% чегирма, буюм сотиб олишларига караб бу чегирмаларнинг фоизи ортиб бораверади 7% гача. Энди ман шу мижозларнинг чегирмасидан фойдаланиб, чегирмага эга булмаган мижозларга чек чикариб бермасдан (аппарат ишламаяпти деб бахона килиб), уларга молни уз нархида бериб сунгра 7% чегирма билан бу молни кассага уряпман... (масалан 7% чегирмага эга булган мижознинг карточкасидан фойдаланиб, (7% чегирмага эга булган мижоз аслида бу молни сотиб олмаган) мижозга чек уриб бермасдан, чегирмага эга булмаган мижоз 1500 сумга бирор буюм харид килса, 1500 нарх айтяпманда сунг шу 1500 сумдан - 7% фоизини узимга олиб коляпман, яъни 1500 сумдан 105 сумни узимни чунтагимга олиб коляпман...)1500 сумлик буюм харид килинса, биринчи навбатда кассага урмасдан...мижоз чикиб кетгандан кейин 1500-7%=1395 ни кассага уриб пулни жойига куйяпман. бундан ман 105 сум узимга олиб коляпман.Саволим учун узр, олдиндан катта рахмат.Ассалому алайкум! Аллох Сиздан рози булсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу иш мутлақо нотўғри. Ундай қилманг.

6 Май 2022, 08:46 | Савол-жавоблар | 142 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar