"Иймон" китобидан 7
Ассалому алайкум! Иймон китобизни "Авф" булимида Амеркалик олим шайҳ Мухаммад Шолдан иқтибос келтирибсиз, мен хам шу иқтибосдан иқтибос келтирсам, демак иқтибос: "...Чунки, ёмонликка дучор бо‘лган кишига қасос олиш хаққи берилса, унинг қалби тинчланади...". иқтибос тугади. (Иймон китоби 288-бет). Савол: Динимизда қасос олишга рухсат берилганми? Агар шу жумладан келиб чиқсак, кимдир мени юзимга тарсаки тушрса, мен хам уни юзга тарсаки тушрсам булади, шундекми? Агар шундек булса, қасос Аллохдандир, қасос минал хақ деган гаплар қаерда қолади? Агар қалб тинчланиши у.н қасосга рухсат берилса бу қандоқ булди? Албатда ёмонлик қилган одамни айбни кечириш катта савоб экан. Л.н бунинг у.н банда кучли мумин булиш к.к. Аммо хамма хам кучли мумим эмаску? Хазрат илтимос шу масалани кенгроқ тушунтириб берсангиз! Агар одобсизлик қилган булсам узр сурейман! Вақт ажратганиз у.н ташакур!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ўта мантиқсиз гапларни ёзибсиз. Мисол учун, динимизда қасос борлигини инкор қила туриб, гапингизнинг ҳақлигини тасдиқлаш учун “қасос минал хақ деган гаплар қаерда қолади?” дебсиз. “қасос минал хақ” дегани араб тилидаги ибора бўлиб, бизнинг тилимизга “қасос ҳақдир” деб таржима қилинади. Бундан кўра каттароқ мантиқсизлик бўлмаса керак.Қуръони Каримда келган бири сўзни инкор қилган одам кофир бўлади.Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг “Бақара” сурасида марҳамат қилади: «Ва сизларга қасосда ҳаёт бордир. Эй ақл эгалари! Шоядки, тақво қилсангиз!» деган.Қасосда, яъни, қотилни қатл қилиш ҳукмида кишилар учун ҳаёт борлигини қандоқ тушунамиз? Агар жамиятда бировни ўлдирган одамдан, албатта, қасос олинади, деган фикр ҳукм сурса, биров бировни ўлдиришга қўл урмай қўяди. Оқибатда, ўлдирилиши кўзланган киши ҳам, ўлдирмоқчи бўлган киши ҳам ҳаётда қоладилар. Шундоқ қилиб, кўплаб кишиларнинг ҳаёти сақланиб қолади. Аллоҳ таоло яна марҳамат қилади: «Эй, иймон келтирганлар, сизга қатл этилганларда қасос фарз қилинди; ҳурга ҳур-қулга қул-аёлга аёл».Бу ояти карима ҳам қасос ҳукми мусулмонлар учун фарз қилинган ҳукм эканлигини баён қилмоқда. Шу билан бирга қасос олишда ҳаддан ошмаслик тушунтирилмоқда.Жоҳилият даврида бир қабила бошқа қабиладан бир қулни ҳлдирса, мазлум томон қотил томондан бир неча қулни ёки ҳурни ўлдириш ила қасос олиш учун қасам ичар экан. Шунингдек, аёл киши ўрнига эркак кишини, бир киши ўрнига бир неча кишини ўлдириб қасос олиш ҳам одат бўлган эди. Ушбу ояти каримада бу иш ботил экани баён қилиниб, қасос олиш ўзбошимчалик билан эмас, балки, шариат ҳукми бўйича амалга оширилиши, бир кишига бир кишидан қасос олиниши лозимлиги таъкидланмоқда.Суннатни инкор қилган одамнинг оқибати ҳам яхши бўлмайди.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида ҳам қасос ҳақлиги собит бўлган.Шариатни инкор қилиган ҳам....Шариатда қасос собит нарсадир. Буни сизга шўхшаганлардан бошқа ҳеч ким инкор қилмаган.Тўғри ҳозир бунга амал қилинмайди. Аммо бор нарса. Шу билан бирга қасос ҳар ким ўзича олмайди. балки маҳкама орқали ҳукумат олади.Сиз тезда тавба қилишингиз керак. Аллоҳ барчаларимизнинг тавбаларимизни қабул айласин! Ўзининг ҳидоятидан адаштирмасин!
6 Май 2022, 10:23 | Савол-жавоблар | 178 | Китоблар