Тақсит савдоси хусусида

Ассалому алайкум хурматли Шайх Хазратлари!Тақсит савдоси шартларига биноан автомашина сотишни режалаштиряпман. Тақсит савдоси низомининг 6-моддасида: "Харидор бўлиб-бўлиб бериладиган пулни қайси манзилда адо қилишини ҳам аниқ белгилаб олишлари лозим." дейилган экан. Шартномада "Харидор тўловларни Тошкент шаҳри ҳудудида амалга оширади. Бунда харидор тўловларни Тошкент шаҳри худудидаги сотувчининг истаган манзилига келтириши лозим." деган банд қўшса бўладими? Чунки, сотувчи кун давомида Тошкент шаҳрининг ҳар хил манзилларида бўлиши мумкин. Мисол учун, эрталаб - ишда, тушликда - ошхонада, кечки пайт - мехмонда, уйида ёки бошқа жойда. Сотувчининг 2та уйи бор. Баъзан нариги уйдан хабар олиш учун ишдан кейин ўша ерга бориб тунайди.Саволим ноўрин бўлса олдиндан узр сўрайман.Аллоҳ илмингизни зиёда ва Ислом умматига хизматингизни бардавом қилсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бўлади.

6 Май 2022, 10:34 | Савол-жавоблар | 196 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar