Тикувчиликдаги хизмат ҳақи

Ассалому алайкум! Тикувчиман. Мижозларим кўпинча матони ва кўйлакка керак бўладиган безакли нарсаларни бозордан ўзингиз олиб келинг биз танлашни билмаймиз дейишади. Ваҳоланки, йўл кира ва анча мунча вақт сарфлайман. Шунинг учун мижозларимга кетган вақтим ва йўлкирамни қўшиб айтсам жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Йўлкирангизни алоҳида айтинг. Вақт сарфлаганингиз ҳаққини ҳам айтиб олсангиз бўлади. Сиз очиқ-ойдин иш тутинг. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 10:34 | Савол-жавоблар | 146 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar