Қаср намоз мусофир

Ассалому алайкум! Уйим Хоразмда Тошкентга ишлагани борсам уй ерда 1 ой ишлашни ният қилиб ёлга чиқсам уйимдан 88 км дан кейин намозимни қаср қилиб ўқийман то Тошкентга боришим билан намозимни тўлиқ ўқийман. 1 ойдан кейин уйга кетмоқчи бўлсам ишхонадан 88 км юрганимдан кейин намозни қаср қилиб ўқийман ва уйга келишим билан намозимни тўлиқ ўқийман шундай қилишим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бирор шаҳардан сафар масофасини қасд қилиб (масалан, Хоразмдан Тошкентга) йўлга чиқсангиз, 88 км юргандан сўнг эмас, балки ўша шаҳардан чиқишингиз биланоқ  то манзилингизга етиб боргунча намозни қаср қилиб ўқийсиз. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 06:03 | Савол-жавоблар | 150 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar