1 хбет

Ассалому алайкум! 1хбет ва шунга ўхшаш пул тикиш, қумор ўйинлари орқали интернет тармогидан пул ишлаб уни эзгулик мақсадида, масалан хайрия учун фойдаланса гунохкор бўладими йўқми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаромдан пул топиб савоб умидида фақир-мискинларга эҳсон қилиш борасида фуқаҳоларимиз: “Ким шундай қилса кофир бўлади” деганлар. Чунки бунда Аллоҳга ўта беҳурматлик қилинган бўлади. Оддий мисол сиз учун сизни эътиқодингизда ҳаром бўлган чўчқа гўштини бир киши сизга совға деб кўтариб келса, сиз ўзингизни қанчалар таҳқирланган деб биласиз? Савоб учун ҳаром молни эҳсон қилиш ҳам Аллоҳга ўша тўнғиз гўштини тортиқ қилишдан кам эмас. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 12:24 | Савол-жавоблар | 144 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar