Зиёратгоҳларда динни касб қилиш эмасми
Ассалому алайкум! Биласизлар зиёрат жойлар кўп табийки зиёратчилар зиёрат қилишликга борганларда имомлар тиловат қилишиб ўтиришади. Ўша вақтда зиёратчилар табийки эхсон қилишади, ўша пулларни олишлиги шахсий эхтиёжга ишлатишлиги жоизми? Яъни имомга халол ҳисобланадими? Бу динимизни касб қилиб олганликга кириб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳақ эвазига тиловат қилиб пул топиш шаръан ҳаром ҳисобланади. Баъзилар “биз улардан сўрамаймиз” деган баҳоналарни қилишади. Фиқҳда “Алмаъруф калмашруут” яъни урфга кирган нарса шартлашиш билан баробардир деган қоида бор. Агар улар пул бермасалар у ерда ўтирмай қўядилар, ҳатто атаганингиз бўлса ташлаб кетинг деб сўрайдиганлари ҳам бор. Бу эса тиланишга киради. Унинг ўрнига ўша ерда туриб зиёрат одобларини, тарк қилиши керак бўлган ширк ва куфр амалларини таълим берсалар ва нотўғри эътиқоддан қайтарсалар ўзи учун ҳам зиёрат қилувчилар учун ҳам улкан хизматни қилган бўлар эдилар. Берган таълими учун ҳақ олишлари ҳам жоиз бўлар эди. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 12:35 | Савол-жавоблар | 133 | Ҳалол ва ҳаром