Обуначи йиғиш

Ассалому алайкум! Яқинда Телеграмда бир группа топдим, у ерда бир соҳа вакиллари ўзига керак бўлган хизмат турини ушбу группада эълон қилишади. Хизмат кўрсатадиганлар эса эълон орқали қўнғироқ қилиб, келишиб, ишлашади. Менда ҳам ҳудди шу соҳадаги эълон группасини очиш истаги пайдо бўлди, аммо бу соҳадаги обуначиларни қандай топишни билмай турибман. Юқоридаги мавжуд группанинг обуначиларига шахсий бирма-бир ёзиб группамни реклама қилишим жоизми? Бундай қилиш ўғирлик ёки инсофсизлик эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ушбу тармоқда шахсий орқали нотанишларга бесўроқ ёзиш фақат безовталикка, номаъқул ҳолатларга сабаб бўлмаса, жоиз. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 19:01 | Савол-жавоблар | 151 | Медия
|
Boshqa savol-javoblar