Омонат пул етказиш

Ассалому алайкум! Бундан етти йил аввал хитойлик савдогардан сотиб беришга, яъни насияга мол олганман. Молни пулини бўшатиб, бериб юрардим. Ўша кунлари бир оз тобим бўлмай қолди, лекин пул қўлимда, пулни етказиш эса муаммо эди. Шунда ўртоғим мен пул беришим бўлган хитойликни олдига кетмоқда экан. Ундан шу пулни етказишини илтимос қилдим. Пулни олиб эртасига “пулингизни йўқотиб қўйдим”, деди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда сиз хитойга тўлашингиз шарт. Агар тўламасангиз қиёматда албатта қарзингизни савобдан тўлашга мажбур бўласиз. Ўртоғингизни муаммоси ўзингизга маълум. У рост гапираяптими ёки ёлғонми, ёки бепарволик қилганми. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 13:41 | Савол-жавоблар | 152 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar