Яна қайта тахорат олинадими?

Ассаламу алайкум! Менда хар сафар сийдикдан кейин вадий оқиб чиқади ва узоқ вақт давомида бу нарса тўхтамайди. Тахорат қилиб бўлиб қарасам яна чиққан бўлади. Покланиб қайта тахорат оламан энди намоз ўқийман десам яна вадий оқиб чиқади. Бу холат 3-4-5 мартагача такрорланади. Охири яна тахорат олиб вадийга эътбор бермасдан намозимни ўқийвераман. Мен бундай холатда нима қилишим керак? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз намозга таҳорат қилишдан ярим соат олдин бавл қилиб ўша жойга салфетка қўйиб олинг. Таҳорат қилишдан олдин салфеткани олиб ташлаб таҳорат қилаверасиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:21 | Савол-жавоблар | 159 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar