Мен нималар қилганман

Ассалому алайкум! Мен 4 йил олдин жудаям ёмон бола бўлганман ёлғончи, ўғри, чакувчи ва ичувчи лекин бировга ёмонлик қилмаганман ўғирлик қилганим эса фақат уймдан олгаман бировни 1 тийинини олмаганман. Бир куни онамни тиллаларини ўғирладим. Бу холат 3-4 марта давом этди ва онам мендан шубхалана бошладилар мен эса мен олмадим билмаймандан нарига ўтмасдим. Бир куни онам Қуръонни ушлаб қасам ич агар ростанам олмаган бўсанг ўшанда ишонаман дедилар ва чакишни ҳам ташлайман деб айт дедилар. Онам айтдилар болам агар ростан оган бўсанг айт Қуръонни ушлаб қасам ичиб алдасанг ёмон бўлади десалар ҳам мен ўзимни оқлайман деб қасам ичдим "мен олмаганман тиллаларни ва чекшни ташлайман" деб. Лекин мен олгандим ўша тиллаларни, чекишни ҳам ташламадим. 2018-йил армияга кетдим ва ўша ерда кўп нарсани кўрдим ва анча ўзгардм. Хозир университетда ўқийман Аллоҳга шукур яхши томонга ўзгарганман ёмон боллар билан ҳам юрмиман, лекин чекишни ташлолмадим ҳалиям. Аниқроқ айтсам мени эзадиган нарса бу ёлғон қасам ичганим. Илтимос сизлардан тўғри йўл кўрсатинглар, нима қилай мен?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иложиси рўза, намоз ва онангизни хурсанд қиладиган ишлар. Албатта Аллоҳга тавба қилинг, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи Зот. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 14:14 | Савол-жавоблар | 166 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar