Дори фирмаси ҳақида

Ассалому алайкум! Мени саволимга ўхшаш савол бор экан. Лекин бир нарсани аниқлаштириб олмоқчиман. Мен врачман, дори фирмасида ишламоқчиман. Лекин хамма дорилари таркибидаги моддаларни ҳалол ёки харом йўл билан олинганлигини билиб бўлмайди, масалан желатин ва шунга ўхшаш модлалар тутса уни тавсия қилишим жоизми? Чунки желатин кўп холларда хайвон суягидан олинади дейишади. Врачлар ёзиб берган дори каробкалари ва шунга ўхшаш нарсаларга фирма томонидан пул бериш пора хисобланмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Макр хийла қилганлар биздан эмаслар” деганлар. Шу соҳада жуда кўп бундай ишлар бўлади. Докторлар билан тил бириктириб кераксиз дорилар ёзилади. Бу шаръан ҳалол эмас. Шундай бўлса бу иш билан шуғулланманг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 01:09 | Савол-жавоблар | 152 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar