командировка учун пул

Ассалому алайкум хазрат,Мен тез-тез хизмат сафарига бориб тураман, сафарга борганда бизга ё‘л чиптаси олиб берилади. Борган жойимизда эса бизга мезбонлар о‘з ҳисобларидан меҳмонхона тайёрлаб беришади, овқатлантиришади, шунингдек қайтиш чиптасини ҳам олиб беришади. Шундай холда мен меҳмонхонадан квитансия ва қайтиш чиптасини иш жойимга олиб бориб берсам ва шунинг учун командировка пули олсам (холбуки мени о‘зимдан пул кетмаган) бу жоизми?Бизда ко‘пинча мана шунақа хол бо‘лади шунинг учун со‘рашга жазм эттим. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ростини айтиш керак. Ўзлари билиб, рози бўлиб берсалар, оласиз.

6 Май 2022, 14:14 | Савол-жавоблар | 151 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar