Жавобга туғилган янги саволлар
Ассалому алайкум! Саволим шуки, савол 7390 га жавобингизни ўқиб ўйлаб қолдим. Христиан, ва Яхудийлар нажас сифати берилганига, уларнинг ширклари яьни Ийсо ва Аюб алайхиссаломларнинг Аллоҳнинг ўғли ва хатто Аллоҳнинг ўзи (СубханАллоҳ, Астагфириллах) дейишларими? Агар улар ўз динидан чиқмаган холда, Аллоҳга ширк қилишмаса ва ўз динларида қолса, хақ дин Исломни танламай. Улар мушрик хисобланмаган бўлишадими ва Аллоҳ рахм қилган бўлишадими, ёки динларига содиқ бўлишганида, Ислом динига Қуръон нозил қилингандан кейин ўтишлари керак бўлганмиди? Ва яна қайси қилиқлари учун бирма-бир, Аллоҳ буларни бу даражада жазолаганликлари хақида эслатиб ўтсангиз, минг бор узр қайта берилган савол берган бўлсам, саволим ноўрин бўлса узр сўрайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг наздида дин битта, Ислом дини. Одатда Аллоҳ таоло бир пайғамбарнинг умматига китоб нозил қилганида ўзидан кейинги келадиган пайғамбарнинг исмини ҳам сифатларини ҳам зикр қилган. Китоб нозил қилинган уммат адашиб кетишса бошқа пайғамбар юбориб, аввалгилари ўша пайғамбарга иймон келтиришини шарт қилган. Одам алайҳиссаломдан бери шу нарса давом этиб келади. Тавротда ҳам Инжилда ҳам келгусида Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар бўлиб келишлари ва келгусида у зотга иймон келтириш кераклиги ёзиб қўйилган. Модомики улар пайғамбаримизга иймон келтирар эканлар ўзларининг китобларига амал қилган ҳисобланадилар. Тафсирни ўқисангиз уларни барча қилиқлари батафсил ёзилган. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 07:45 | Савол-жавоблар | 196 | Ҳаж ва умра