Нола билан дуо қилиш
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, инсон бошига мушкул иш ёки мусибат тушган ҳолда намозда Аллоҳдан мушкулини енгил қилиниши, ишларини ривожини сўралади. Шуни нола қилиб сўраса мумкинми? Саволим нотўғри булса узр, Аллоҳ рози бўлсин, раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Аъроф” сурасида марҳамат қилади : ادْعُواْ رَبَّكُمْ تَضَرُّعًا وَخُفْيَةً إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ 55. Роббингизга тазарру ила ва махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас. Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло мўмин бандаларига дуо қилиш одобларини ўргатмоқда. Дуода тазарру – ёлвориш ва махфийлик бўлиши зарурлигини таъкидламоқда. Худди шу маъно Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида ҳам ўз ифодасини топган. Имом Бухорий ва имом Муслим Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда қуйидагилар баён қилинади: «Одамлар баланд овоз билан дуо қилган эдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй одамлар, ўзингизга шафқат қилинг, сизлар кар ёки ғайбга дуо қилаётганингиз йўқ. Сиз дуо қилаётган Зот энг яхши эшитувчи ва энг яқин Зотдир», – дедилар». Аллоҳ таолога ибодату дуоларни тазарру ила ва махфий қилиш, худди шу ояти каримада таъкидланганидек, салафи солиҳларимизнинг одатларига айланган эди. Имом Абдуллоҳ ибн Муборак Ҳасан Басрийнинг қуйидаги сўзларини келтирадилар: «Агар бир киши Қуръонни жамлаган бўлса ҳам, одамларга билдирмас эди. Агар бир киши фиқҳдан жуда кўп нарсани билса ҳам, одамларга билдирмас эди. Агар бир киши кечаси уйида узундан-узоқ намоз ўқиб чиқса ҳам, меҳмонларига билдирмас эди. Биз бир одамларни кўрдикки, махфий қилиш имкони бўлган ишни ҳеч қачон ошкор қилмас эдилар. Мусулмонлар дуога кўп уринар эдилар. Товушлари ҳеч эшитилмас эди. Уларнинг дуолари Роббларига пичирлашдан иборат бўлар эди». «Роббингизга тазарру ила ва махфий дуо қилинг» дегани шу. Аллоҳ таоло қилган ишидан рози бўлиб, мақтаган солиҳ бандаси ҳақида «Қачонки Роббига махфий дуо қилди», дегани ҳам шундан. ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 09:49 | Савол-жавоблар | 174 | Дуолар