Ота-онага яхшилик
Ассалому алайкум! Мен хозир чет элда ўқийман ва бу ерда Аллоҳ таолони бизларга берган беҳисоб неъматлари ҳақида кўпроқ билдим. Айниқса олдинлари мен ўйлаб ҳам кўрмаган умр неъматини билдим. Ҳаёт нега берилганлигини ва Аллоҳ хоҳлаган пайти Ўзи берган бу ҳаётимизни олиши мумкинлигини ҳам билдим. Хурматли устозлар яқинда мен сизларга берилган бир саволни ўқидим ва бу савол мени қўрқитди ва мени ҳам имкон борида ўзим учун азиз инсонларни хабардор қилишга ундади. У саволда “Ассалому алайкум! Дадамни оламдан ўтганларига 3 йилча бўп қолди. Улар намоз ўқимасидилар, оила иш билан вақт ажратолмаганлар. Лекин хеч қачон ёмонлик қилмаганлар, халол яшаганлар, кўп инсонларга ёрдам берганлар. Айниқса қарз кўп берганлар, улар бир кун тушимга кириб “2 та дунё боракан, иккинчисига ўтиш учун намоз ўқиш керак экан. Ман билмаганидим” дедилар. Шундан кейин намоз ўқишни бошлаганман. Энди улар учун нима қилсам савоб бўлади?" дейилган эди. Алҳамдулиллаҳ мени ота-онам ҳаётлар, ота-онамни узоқ умр кўриб савоб амаллари кўп бўлишини хохлийман. Мен ота-онамга ёки ака-укамга агар улар намоз ўқимаса намоз ўқинглар дейишим мени вазифамга кирадими? Бу менга вожибми? Мен хозир ўзим чет элдалигим ва бу ердан туриб уйдагиларимга намоз ўқинглар деб айтсам балким мен ҳақимда нотўғри гумонга боришар яна билмадим(чунки олдин уларга айтолмаганман ва ўзим ҳам билмаганман). Шу сабабли мен ота-онамга ва ака-укамга қандай қилиб намозни бошланг деб айтсам тўғрироқ бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ҳақингизда ёмон гумонга борса айтмай қўяверинг. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 17:20 | Савол-жавоблар | 141 | Намоз
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ҳақингизда ёмон гумонга борса айтмай қўяверинг. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 17:20 | Савол-жавоблар | 141 | Намоз