Сўйиш ҳақида

Шайх ҳазратлари, Аллоҳ сизни биз мусулмонларни ислом зиёси ила ма‘рифатлантириш ё‘лида қилаётган улкан ишларингиз учун О‘з даргоҳидан чэксиз ажру-савоблар ато этиш ила мукофотласин, иншааллоҳ. Шу аснода сизга ушбу ҳизматларингиз учун ташаккурлар айтган ҳолда бир савол ила мурожаат этишга ижозат бергайсиз: Ҳазрат, сизнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" асарингизни 15-жузини о‘қишим жараёнида менда бир савол пайдо бо‘лди. Ушбу саволнинг мазмунини қуйида баён этишга ижозат бергайсиз: Соъяётиб Аллоҳнинг номини тилга олиш ёддан коътарилса, ушбу гоъштнинг ҳукми қандай боълади ? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ илмингизни янада зиёда ва мартабангизни О‘з ҳузурида янада улуг‘ қилсин. Аллоҳим қилаётган ҳайрли ишларингизни янада баракотли ва бардавом айласин. Қимматли вақтингизни олганим учун рози бо‘лгайсиз. Аллоҳ сизни ва оила а‘золарингизни ҳамиша О‘з паноҳида асрасин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Агар сўювчи Аллоҳ таолонинг исмини айтишни эсидан чиқариб қўйса, сўйгани ҳалол бўлади. Чунки, шариатимизнинг умумий қоидаларидан бири–эсидан чиққан ибодатнинг афв қилинишидир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларидан бирида ухлаб қолган, эсидан чиққан ва мажбур қилинган кимсанинг афвли эканлигини баён қилганлар.Баъзи ривоятларда зикр қилинишича, одамлар Пай-ғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўйиш пайтида «Бисмиллаҳ»ни эсидан чиқариб қўйиш ҳақида сўраганларида у зот алайҳиссалом: «Аллоҳнинг исми ҳар бир мусулмоннинг қалбидадир», деган эканлар.Уламоларимиз: «Агар сўйиш пайтида «Бисмиллаҳ»ни айтишни унутганнинг сўйишини ҳаром дейилса, улкан торлик бўлар эди», деганлар.

6 Май 2022, 17:53 | Савол-жавоблар | 146 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar