Турмуш қурмаган қиз чет элда яшаши

Ассалому алайкум! Мени ёшим ҳозир 17да оилада ёлғиз фарзандман. Менга маҳрам бўлганлар барчаси оилалик. Яъни амаки тоғалари ва ҳоказо. Адам чет элга чиқа олмайдилар. Мен 20-21 ларга тўлганимда чет элда ўқимоқчи эдим. Мен у ерга 4 йил ёки ундан кўп яшашни қасд қилсам ҳам менга маҳрам керакми? Ўзимизда ҳам суриштириш ишлари олиб бордим. Аммо билим даражаларидан қониқмадим. Кўплаб илмли инсонлар, хусусан, шайх ҳазратлари ҳам чет элда яшаганлар. Илм олганлар. Балки тушунчаларим хатодир. Мен ҳозир шу айнан маҳрамсиз чет элда яшаш ҳақида суриштирмоқчи эдим. Турмушга чиқишни маслаҳат беришингиз ҳам мумкин. Аммо ўзим учун ҳам билмоқчи эдим. Ҳанафий мазҳабида 96км сафар масофаси ва у ерда 15 кун қолишни қасд қилса муқим бўлади деб ўқидим. Бориб яшашда аёллар учун маҳрамсиз ҳукм қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Маҳрам олиб бориб, маҳрами қайтариб олиб келса бўлади. У ерда маҳрамсиз муқим бўлиб яшаши мумкин. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 17:53 | Савол-жавоблар | 160 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar