Мулкни хисобдан ўчириш

Ассалому алайкум! Ишхона берган мулкни (рюгзак, махсус кийимлар,...) маълум бир муддати келганда хисобдан учиришга (списать) рухсат бор. Бухгалтерия вақти келган нарсаларни АКТ қилиб хисобдан ўчирилар деса, лекин бу мулкнинг хали ишлатиш ресурси бўлса хам бу нарсаларга яроқсизлик (дефектнный) акт қилиниб хисобдан ўчирилади. Бу нарсалар хар доим хам яроқсиз холда бўлмайди. Агар бу хисобдан ўчирилаётган нарсаларни кўрмасдан ёки мулклар яроқли эканлигини билиб туриб, бу актга қўл қўйиш ёлғон гувохликка кирадими? 2. Шундай хисобдан ўчирилган мулкдан фойдаланиш қанчалик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Кирмайди. Чунки ҳамма нарса ҳам ташқи кўриниши чиройли бўлса ичи ҳам яроқли бўлиб қолавермайди. Инсон ҳам 50-60га кириб 30 ёшдек кўрингани билан 30 ёшли йигитни хизматини қиладиган бўлмайди. Албатта муддат белгилашда ўз мулкидек эътибор қаратиши керак.
2). Ўша ташкилот низомда нима ёзилса шу. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 18:04 | Савол-жавоблар | 149 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar