МУКАММАЛ САОДАТ ЙЎЛИ

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Муҳтарам Шайх Ҳазратлари! Сизга каттадан катта ташаккур билдириб ўшбу мактубни ёздмоқдаман. Алҳамдулиллаҳ бугун “Мукаммал саодат йўли” китобини олишга ва бў китоб билан танишиб чиқишга муяссар бўлдим. Бундан икки йил олдин Москвага хизмат сафарига борган эдим. Ўшанда бизнинг партнёр корхонадаги бир насроний дустимиз мени харом нарсалардан четланганимни кўриб сабабини суради. Биринчи саволида: “Бирон бир жиддий дардга чалиндингми?” – деб ҳам суради. Мен Алҳамдуллилаҳ мусулмонлигимни, мусулмонларга бў каби нарсалар Аллоҳ таоло томонидан ҳаром қилинганини айтим. Бу борада биз баҳс юритдик ва ў “Мен анчадан буён бў ҳақда бирон бир мусулмон одамдан сўрайман деб юрар эдим” – деб қизиқиб қолди. Бирга утказадиган вақтимиз кам булгани ва мен ўзим учун бў одамни мусулмонликга бирданига тарғиб қилмаганим учун булса керак бизнинг бў баҳсимиз, мен Тошкентга қайтганимдан кейин, унга Ислом дини ва бизнинг ақидамиз туғрисидаги китобларни жунатишим кераклигида тугади. Албатта мен Тошкентга қайтиб келишим билан бир нечта китобни (менимча 5 та бўлса керак), шуларни ичида “Васатыя – путь жизни” китобини ҳам бир танишим орқали унга юбордим. Ундан буён ў одам билан кўришганим йўқ. Лекин телефон орқали алоқа қилганимда китобларга ташаккур айтиб албатта китобларни ўқиб чиқишини ва ўларни ҳар замонда варақлаб туришини айтди. Мен бў билан айтмоқчиманки: Албатта бошқа дин вакили бирданига шунчалик кўп китобни ҳазм килиши қийин. Қайси бирини уқисин? Мендан кейин ў кишига ўрганиб, сўраб суриштира оладиган бирор бир мўмин мусулмон одамни учратдими йўқми... Бу каби китоблар чоп этилар экан, энди бизда Сиз айтиб ўтгандек, Исломга бошқаларни чорлаш ва бу улар учун энг осон ва энг мукаммал йўл эканлигини айтиб, илмимиз етмаган жойда ақала шу китобни кишиларнинг қўлларига тутказиш имкони пайдо бўлди десак муболаға килмаган бўламиз деб уйлайман. Муҳтарам Устоз! Фурсатдан фойдаланиб Сизга яна бир бор ташаккур билдиришимга рухсат берсангиз. Аллоҳ таоло қилаётган ишингизни Сизга осон қилсин. Сизга узоқ умр, бахтли саодатли ҳаёт берсин. Илмингизни бундан ҳам зиёда қилсин! Икки дунё саодатини Сизга ато қилсин. Доимо Сизнинг ҳақингизга дуодаги шогирдингиз, Жаҳонгир
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Саломат бўлинг! Дуода бизни ҳам унутманг!

6 Май 2022, 18:37 | Савол-жавоблар | 159 | Китоблар
|
Boshqa savol-javoblar