Аёл кўзи ёришидан 3 кун олдин 3 талоқ олса

Ассалому алайкум! Мен бир танишимни номидан ёзяпман танишимни аёли хомиладор эди ва кўзи ёришидан 3-4 кун олдин улар жанжаллашиб қолишибди ва келин уйига кетишини айтибди. Шунда танишим жахл устида уйинга кетсин 3 талоқсан деб юборибди ва аёли бу гапга парво қилмай кетиб қолган. Ҳозирда аёли фарзандини дунёга келтирди, айрим одамлар кўзи ёргандан кейин талоқ бекор бўлади дейишмоқда. Шунга ойдинлик киритиб беринг, илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Улар уч талоқдан кейин бир-бирига мутлақо бегона ҳисобланишади. Уларни қайта никоҳланиши ҳам жоиз эмас. Аёл боласини туғиши билан иддаси тугайди. Аёл бошқа эрга тегиб, табий талоғини олиб, иддасини ўтириб иддаси тугаганидан кейин биринчи эрига ҳалол бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 19:10 | Савол-жавоблар | 166 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar