Жаннатда маҳзунлик бўлмайди

Ассаламу алайкум! Жаннатда ҳеч қандай маҳзунлик, ҳафагарчилик ва дилозорлар бўлмайди. Жаннат аҳли ҳолу-ҳаётлик вақтларида бўлиб ўтган ишларни ҳам эслаб ўтиришади деб маърузаларда кўп эшитганман ва китобларда ўқиганман. Саволим, мисол учун ота ёки она, ака ёки укалардан бири жаннатга бири жаҳаннамга тушса, жаннатга тушган инсон яқин инсони жаҳаннамга тушгани учун маҳзун бўлиши табиий. Лекин жаннатда маҳзунлик бўлиши мумкин эмас. Шариатда бунинг жавоби қандай? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ ўша маҳзун бўлиш ҳиссиётини улардан олиб қўяди. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 19:42 | Савол-жавоблар | 148 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar