Намоз ўқийдигон жой

Ассалому алайкум! Россияда озиқ-овқат дўконида ишлайман. Дўконда намоз ўқишга шароит йўқ. Гўшт сотиладиган дўконда ўқиб келаман. Бир куни мен ишлайдиган дўконни эгаси қўшни дўконда ҳам ўқисангиз бўлади. Асосийси кўнгилдан ўқиш керак деди. У ерга кўнглим чопмайди, чунки ароқ сотилади. Ароқ сотиладиган дўконда намоз ўқисам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Покиза жой бўлса ва нажосат бўлмаса, жоиз. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 19:53 | Савол-жавоблар | 147 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar