Биз томонлардаги дуохонлар

Ассалому алайкум! Биз томонларда ўзини дуохон санайдиган кишилар бор. Эшитиб кўрсак Қуръон оятларини тажвидга мувофиқ ўқиёлмайди. Шариатга зид ҳолда китоб очади. Аммо айрим жинниларни ўқиб тузатади. Қасийда ўқийман дейди. Боши Қуръон оятлари билан бошланади, давоми форсчами, тожикчами аралашиб кетади. Яна бир мисол, айрим сигирлар туққанидан кейин тепиниб соғдирмай қўяди. Ўша кишига икки дона буханка олиб борилади, у нимани ўқиса шу буханкани еган сигир тепинмай қолади. Тиббиёт ходимлари ҳомиласи тушади деб узил-кесил ташхис қўйган аёлларни белига ингичка ипдан арқон қилиб бериб боғлатар экан. Аёлнинг ҳомиласи тушмас экан. Ана шундай "домлалар"нинг шу каби ишларидан фойдаланиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Яқинингиздаги бирор домладан сўранг. Уларни шариатга зид ишларини айтиб беради. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 10:46 | Савол-жавоблар | 168 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar