Бир ташкилотдан бошқасига ишга ўтиш масаласи

Ассалому алайкум! Бир фирмага ишга кирганимга беш йил бўлди. Кираётган вақтимда "бу ерда ўрганган нарсалармиз ҳаммаси сир ҳеч кимга айтманг ва бошқа жойда ҳам қилмайсиз, биз бу бизнинг мулкимиз, бу даражага етгунча кўп пул сарфладик, кўп уриндик" дейишган. Бу фирма ҳозирги кунда шоколад, желе, мастика ишлаб чиқаради. Ҳозирги кунда атрофдаги рақобатчиларидан ишчиларга бериладиган маоши озроқ, менга шунга ўхшаш бошқа фирмадан таклиф тушяпти ўша ерда ишласам бўладими? У ерга ишга кирсам ўз-ўзидан биринчи иш жойимда ўрганган ишни қиламан. Иш таклиф қилган фирма бошлиғига у ердаги ишлар сир десам, у сизга бир ҳунар, ҳунарни хоҳлаган жойда қилса бўлаверади демоқда. Ҳозирги ишлаётган жойимдаги бошлиқ эса ўзим алоҳида иш бошлашимга ҳам рози бўлмайди. Бошқа ишчилар хам шу саволнинг жавобини кутишяпти, бу иш бизга ҳунарми? Ундай бўлса ўзимиз алоҳида ёки хоҳлаган фирмамизда ишласак бўладими? Ойлик маош 1700000 атрофида, бизга таклиф қилинаётган ойлик эса 3.000.000 сўм.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Касбни ўша жойдан ўрганганингиз учун устингизда уларни ҳаққлари бор. Бошлиққа индамай бошқа жойга ўтиб кетишингиз нотўғри бўлади. Шунинг учун бошлиқни олдига кириб бераётган ойлиги етмаётган бўлса бир оз қўшиб беришини сўраб, ўша ерда хурсандчилик билан ишланг. Ризқингиз етиб турган жойдан юз ўгирманг. Агар ундан оширмаслигини айтса бу ҳам нотўғри бўлади. Чунки ҳунарни ўргатмасдан бошқа иложлари ҳам йўқ эди. Энг яхшиси муроса. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 02:40 | Савол-жавоблар | 148 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar