Хамирга коньяк қўшиш

Ассалому алайкум! Олдин билмас эдим, уйда кўп маротаба танаввул қилган чак-чак таомига коньяк қўшилар экан. Айтишларича буни қўшмаса бўлмас эмиш, ароматизатор ва там берар экан. Мен шубхаландим, аммо опам айтдиларки истемол қилаётган кўп шоколат ва ширинликларнинг хаммасида коньяк бор эмиш. Шу ростми? Қидириш бўлимидаги жавобда «истемол қилиш жоиз эмас» деган жавоб берган экансизлар. «Коньяк қўшилган бўлсада, маст қилмайди-ку» - деган фикр айтишди. Коньяк қўшилган ширинликлар харомми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Опангиз нотўғри гапни айтган. Ҳаммасига ҳам қўшилмайди. Маст қилувчи ичимлик нажосат бўлгани учун қўшилган нарса ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 21:21 | Савол-жавоблар | 152 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar