Жумага чиқмаган киши ҳақида
Ассалому алайкум! Вақти бўла туриб, соғлиги жойида бўла туриб жума намозига масжидга чиқмасдан уйда пешин намозини ўқиб қўйса шариатда у инсонни ҳукми қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، سَمِعَتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ عَلَى أَعْوَادِ مِنْبَرِهِ: لَيَنْتَهِيَنَّ أَقْوَامٌ عَنْ وَدْعِهِمُ الْجُمُعَاتِ، أَوْ لَيَخْتِمَنَّ اللهُ عَلَى قُلُوبِهِمْ، ثُمَّ لَيَكُونُنَّ مِنَ الْغَافِلِينَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالنَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарлари устида туриб:
«Ёки қавмлар Жумъаларни тарк қилишдан тўхтарлар ёки Аллоҳ уларнинг қалбларига муҳр босур ва сўнгра ғофиллардан бўлурлар», дедилар».
Муслим, Насаий ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бу ҳадисларида Жумъа намози ўқимаганларнинг қалбларига муҳр босилиб, ғофиллардан бўлиб қолишларини таъкидламоқдалар.
Демак, барчамиз Жумъа намозини вақтида адо этишга ҳаракат қилмоғимиз лозим.عَنْ أَبِي الْجَعْدِ الضَّمْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ تَرَكَ ثَلَاثَ جُمَعٍ تَهَاوُنًا بِهَا طَبَعَ اللهُ عَلَى قَلْبِهِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ وَالْحاَكِمُ Абу Жаъд аз-Зомрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким писанд қилмай, уч Жумъани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босгай», дедилар».
«Сунан» эгалари ва Ҳоким ривоят қилганлар.عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ تَرَكَ الْجُمُعَةَ مِنْ غَيْرِ ضَرُورَةٍ كُتُبَ مُنَافِقًا فِي كِتَابٍ لَا يُمْحَى وَلَا يُبَدَّلُ. رَوَاهُ الشَّافِعِيُّ. وَلِأَبِي دَاوُدَ وَالنَّسَائِيِّ: مَنْ تَرَكَ الْجُمُعَةَ بِغَيْرِ عُذْرٍ فَلْيَتَصَدَّقْ بِدِينَارٍ، فَإِنْ لَمْ يَجِدْ فَبِنِصْفِ دِينَارٍ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир Жумъани заруратсиз тарк этса, ҳеч ўчирилмайдиган ва алмаштирилмайдиган Китобга мунофиқ деб ёзилур», дедилар».
Шофеъий ривоят қилган.عَنْ حَفْصَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: عَلَى كُلِّ مُحْتَلِمٍ رَوَاحُ الْجُمُعَةِ، وَعَلَى كُلِّ مَنْ رَاحَ الْجُمُعَةَ الْغُسْلُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар бир эҳтилом бўлувчига Жумъага бориш лозимдир. Ҳар бир Жумъага борувчига ғусл лозимдир», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Демак, Жумъа намози ҳар бир балоғатга етган мусулмон эркакка фарздир.
Балоғатга етган мусулмон эркак узрсиз Жумъа намозини тарк қилса, гуноҳкор бўлади.
Жумага борувчи ҳар бир киши ғусл қилиб бориши лозим. Чунки кўпчилик жамланадиган, бирга ваъз-насиҳат эшитиб, намоз ўқийдиган жойга ҳамма ғусл қилиб, покланиб бормаса, турли ҳидлар тарқаб, нохуш ҳолат юзага келади.
Шу боисдан бу ҳадиси шарифни ҳаётимизга жорий қилиб, барчамиз ҳар Жумъа намозига ғусл қилиб боришимиз лозим.عَنْ طَارِقِ بْنِ شِهَابٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الْجُمُعَةُ حَقٌّ وَاجِبٌ عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ فِي جَمَاعَةٍ إِلَّا أَرْبَعَةً؛ عَبْدٌ مَمْلُوكٌ أَوِ امْرَأَةٌ أَوْ صَبِيٌّ أَوْ مَرِيضٌ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالبَيْهَقِيُّ وَالْحاَكِمُ Ториқ ибн Шиҳоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жамоат ила Жумъа (ўқимоқ) ҳар бир мусулмонга ҳақдир, вожибдир. Магар тўрт киши – мамлук, қул, аёл киши, ёш бола ва бемор мустаснодир», дедилар». (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 21:21 | Савол-жавоблар | 252 | Намоз