Қурилмаган уйни сотиш

Ассалому Алайкум! Хозирда кўп уй жойлар қурилмоқда. Шу уйларни олди сотдисида уй битмасдан ёки қурилиш бошланмасдан сотувга қўйилмоқда. Саволим: Ушбу уйлардан битмасдан туриб сотиб олиш ёки сотиш тўғрими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда истисноъ деган битм тури бор. Оддий қилиб айтганда чеварга “менга шим тикиб беринг” деб буюрутма берасиз. Ҳамма нарса, яъни ип ва материал кабилари ўзидан бўладиган бўлса уни истисноъ дейилади. Яъни бир ишни битказиб беришни буюртма бериш. Агар ҳамма нарсаси ўзингиздан, тикиб беришгина чевардан бўлса, унда чеварни ижарага олиш бўлади. Бу иккиси ҳам шаръан жоиз. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 21:43 | Савол-жавоблар | 176 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar