Ҳадисдаги икки хил сўз

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сахобайи икромлар ривоят қилишган бир хадис бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнларига бир аёл кириб гаплашиб чиқиб кетаетганида Оиша онамиз розияллоҳу анҳо қўли билан у аёлни бўйи пастлигини кўрсатганларида Пайғамбаримиз ғийбат қилма деганларини ўқиб эшитган эдим. Бир киши бугун шу хадисни бошқача яъни ..аёлни кийими калта экан деди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ёш болани кийими катталарни кийимидан кичик бўлганидек бўйи паст инсонни ҳам бўйи баландлар нисбатан кийими калта бўлади. Ўша кийими калталигидан бўйи пастлигини киноя қилганлар. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 10:06 | Савол-жавоблар | 162 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar