Чақалоқни кафанлаш
Ассалому алайкум! Янги туғилган чақалоқ вафот этиб қолса кафанлаш, қабрга олиб бориш ва дафн этиш тўғрисида батафсил малумот берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Болаларнинг кафани Масала: Агар балоғатга етмаган ўғил бола ёки қиз бола вафот этса, ҳали йигит-қиз бўлмаса-ю лекин унга яқин бўлса, ўғил болани уч мато ила кафанлаш ва қиз болани беш мато ила кафанлаш дурусдир. Агар қиз болани бешнинг ўрнига уч ва ўғил болани учнинг ўрнига икки мато ила кафанланса ҳам кифоядир. Мақсад балоғатга етмаган ўғил ва қиз болаларнинг кафанининг ҳукми эркак ва аёлнинг кафанининг ҳукми кабидир. Болиғ эркак ва аёллар учун бу ҳукм таъкидланган ва ноболиғлар учун яхшироқдир. Масала: Қайси ўғил ёки қиз бола, йигит-қизлик ёшига яқин ҳам бўлмаган жуда ёш вафот этган бўлса, ўғил болани эркаклар каби уч ва қиз болани аёллар каби беш мато ила кафанлаш яхшидир. Агар ўғил болани фақат бир ва қиз болани фақат икки мато ила кафанланса ҳам дурут бўлади. Жаноза намози ва дафн маросими оддатга кўра бўлади. Масала: Қайси гўдак тирик пайдо бўлган бўлса, сўнг бир оздан кейин ёки пайдо бўлиш билан биланоқ вафот этса, уни ҳам қоидага биноан ювилади ва кафанлаб намоз ўқилади. Сўнг дафн қилинади ва унга бирор исм ҳам қўйилади. Масала: Қайчи гўдак онасининг қорнидан ўлик пайдо бўлган вақтда тирикликнинг бирор аломати бўлмаса, уни ҳам шундай ювилади, лекин қоидага биноан кафанланмайди. Аксинча бирор бир матога ўраб, дафн қилинади. Унга жаноза намози ҳам ўқилмайди. Албатта унга бирор исм қўйиш лозим. Масала: Агар ҳомила тушиб кетса, гўдакнинг қўл-оёқлари, юз, бурун ва бошқа аъзолари бир оз пайдо бўлмаган бўлса, уни ювиш ва кафанлашнинг бирортаси қилинмайди. Аксинча бирор матога ўраб бир чуқур кавлаб қўмилади. Агар ўша гўдакнинг бирор аъзоси пайдо бўлган бўлса, унинг ҳукми ўлик пайдо бўлган гўдакнинг ҳукми кабидир. Яъни, исм қўйилади ва ювилади. Лекин қоидага кўра кафанланмайди ва намоз ўқилмайди. Матога ўраб дафн қилинади. Масала: Туғилиш вақтида гўдакнинг фақат боши чиқса ва ўша пайтда у тирик бўлиб сўнг вафот этса, унинг ҳукми ўлик пайдо бўлган гўдакнинг ҳукми кабидир. Албатта агар ундан ортиқ қисми чиқиб келгандан кейин вафот этса, у тирик пайдо бўлган ҳисобланади. Агар у бош тарафдан пайдо бўлган бўлса, кўкрагигача чиқиши билан аксар қисми чиққан ҳисобланади ва агар тескари пайдо бўлса киндигигача чиқиши лозимдир. Жаноза намозини ўқиш тартиби Аввало маййитни ўнг тарафи қиблага қилиниб жамоатнинг олдига қўйилади. Сўнг имом маййитнинг кўкрагининг рўпарасида тик туради. Барча кишилар бу ниятни қиладилар: نويت أن أصلي صلاة الجنازة لله تعالى ودعاء للميت. Маййит учун дуо бўлган жаноза намозини холис Аллоҳ таоло учун ўқишни ният қилдим. Сўнг намоздаги каби икки қўлини қулоғи баробарича кўтариб, бир бор “Аллоҳу Акбар”, дейди ва намоздаги каби қўлларини бошлаб киндиги остига қўяди. Сўнг: سُبْحانَكَ اللَّهُمَّ وبِحَمْدِكَ، وَتَبَارَكَ اسْمُكَ، وَتَعالى جَدُّكَ، وَلاَ إلهَ غَيْرُكَСубҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табаарока исмука ва таъаалаа жаддука ва лаа илааҳа ғойрук. «Аллоҳим! Сенинг Ўзингни поклаб ёд этаман ва Сенга ҳамду сано айтаман. Исминг муборак бўлди. Шаънинг олий бўлди. Сендан бошқа илоҳу маъбуд йўқ». Сўнг яна бир бор «Аллоҳу Акбар», дейди, лекин икки қўлини қўтармай, боғланган ҳолида қолдиради. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтади. Намозда ўқиладиган салавот энг афзалидир. اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. «Аллоҳумма солли ала Муҳаммадив ва ала Аали Муҳаммад. Кама соллайта ала Иброҳийма ва ала Али Иброҳийм. Аллоҳумма барик ала Муҳаммадив ва ала Али Муҳаммад. Кама барокта ала Иброҳийма ва ала Али Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажид». «Эй, бор Худоё, Муҳаммад алайҳиссаломга Ўзингнинг зиёда раҳматларингни нозил қилгин. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтлари ҳам. Худди Иброҳимга ва Иброҳим аҳли байтларига ўз раҳматингни нозил қилганингдек. Албатта, Сенинг Ўзинг мақталган, улуғланган зотсан. Эй, бор Худоё, Муҳаммадга ва Муҳаммад аҳли байтларига ўз баракангни нозил қил. Худди Иброҳим ва Иброҳим аҳли байтларига ўз баракангни нозил қилганингдек. Албатта, Сенинг Ўзинг мақталган, улуғланган зотсан». Сўнг яна бир бор «Аллоҳу Акбар», дейди ва яна икки қўлини қўтармай, боғланган ҳолида қолдиради. Сўнг ушбу дуони ўқийди:اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِحَيِّنَا وَمَيِّتِنَا وَشَاهِدِنَا وَغَائِبِنَا وَصَغِيرِنَا وَكَبِيرِنَا وَذَكَرِنَا وَأُنْثَانَا اللَّهُمَّ مَنْ أَحْيَيْتَهُ مِنَّا فَأَحْيِهِ عَلَى اْلإِسْلاَمِ وَمَنْ تَوَفَّيْتَهُ مِنَّا فَتَوَفَّهُ عَلَى اْلإِيمَانِ. “Алоҳуммағфир ли ҳаййинаа ва маййитинаа ва шааҳидинаа ва ғоибинаа ва соғииринаа ва кабииринаа ва закаринаа ва унсаанаа. Аллоҳумма ман аҳйайтаҳу миннаа фа аҳйиҳи алал Ислаами ва ман таваффайтаҳу миннаа фа таваффиҳи алал иймаан”. «Эй бор Худоё! Тиригимизни ва ўлигимизни, ҳозиримизни ва ғойибимизни, кичигимизни ва каттамизни, эркагимизни ва аёлимизни мағфират қилгин. Эй бор Худоё! Биздан кимни тирилтирсанг, Исломда тирилтиргин. Биздан кимни вафот этдирсанг, иймонда вафот этдиргин». Баъзи ҳадисларда бу дуо ҳам келган: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لَهُ وَارْحَمْهُ وَعَافِهِ وَاعْفُ عَنْهُ وَأَكْرِمْ نُزُلَهُ وَوَسِّعْ مُدْخَلَهُ وَاغْسِلْهُ بِالْمَاءِ وَالثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّهِ مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ اْلأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ وَأَبْدِلْهُ دَارًا خَيْرًا مِنْ دَارِهِ وَأَهْلاً خَيْرًا مِنْ أَهْلِهِ وَزَوْجًا خَيْرًا مِنْ زَوْجِهِ وَأَدْخِلْهُ الْجَنَّةَ وَأَعِذْهُ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ أَوْ مِنْ عَذَابِ النَّارِ. “Аллоҳуммағфир лаҳу варҳамҳу ва аафиҳи ваъфу анҳу ва акрим нузулаҳу ва вассиъ мудхолаҳу вағсилҳу бил мааи вас салжи вал бароди ва наққиҳи минал хотойаа камаа йунаққос савбул абйазу минад данаси ва абдилҳу даарон хойрон мин даариҳи ва аҳлан хойрон мин аҳлиҳи ва завжан хойрон мин завжиҳи ва адхилҳул жанната ва аизҳу мин азаабил қобри ва азаабин наар”«Эй бор Худоё, уни мағфират қилгин ва раҳм қилгин, офиятда қилгин, афв қилгин, тушар жойини ҳурматли қилгин, кирар жойини кенг қилгин. Уни сув, қор ва дўл билан ювгин. Оқ кийимимнинг кирини тозалаганидек, унинг хатоларини поклагин. Унинг ҳовлиси ўрнига яхшироқ ҳовли бергин, аҳли ўрнига яхшироқ аҳл бергин, жуфти ўрнига яхшироқ жуфт бергин. Уни жаннатга киритгин. Унга қабр азобидан ёки дўзах азобидан паноҳ бергин». Агар шу икки дуони жам қилиб ўқилса, афзал бўлади. Ҳадисларда бу ўринда бошқа дуолар ҳам ўқилгани келади. Агар маййит балоғатга етмаган ўғил бола бўлса, ушбу дуони ўқилади. اللَّهُمَّ اجْعَلْهُ لَنَا فَرَطًا وَاجْعَلْهُ لَنَا أَجْرًا وَذُخْرًا وَاجْعَلْهُ لَنَا شَافِعًا وَمُشَفَّعًا. “Аллоҳумажъалҳу ланаа фаротов важъалҳу ланаа ажров ва зухров важъалҳу ланаа шаафиъав ва мушаффаъаа”«Эй бор Худоё! Уни бизга фарат қилгин ва уни бизга ажр ва (савоб) захираси қилгин. Уни бизга шафоат қилувчи ва шафоати қабул бўлган қилгин». Агар балоғатга етмаган қиз бола бўлса, ушбу дуони ўқилади. اللَّهُمَّ اجْعَلْهَا لَنَا فَرَطًا وَاجْعَلْهَا لَنَا أَجْرًا وَذُخْرًا وَاجْعَلْهَا لَنَا شَافِعَةً وَمُشَفَّعَةً. “Аллоҳумажъалҳаа ланаа фаротов важъалҳаа ланаа ажров ва зухров важъалҳаа ланаа шаафиъатав ва мушаффаъаҳ”«Эй бор Худоё! Уни бизга фарат қилгин ва уни бизга ажр ва (савоб) захираси қилгин. Уни бизга шафоат қилувчи ва шафоати қабул бўлган қилгин». Сўнг яна бир бор “Аллоҳу Акбар”ни айтади ва қўлларини тушириб, намоздаги каби икки тарафга салом беради. Шу билан жаноза намози тугайди. Масала: Агар ким жаноза намозанинг юқорида айтилган дуоларини билмаса, اللهم اغفر للمؤمنين والمؤمنات деб дуо қилсин. Агар буни ҳам айта олмаса, имом такбирларни айтган вақтда ўзи эшитадиган қилиб такбирларни айтсин. Шу билан ҳам жаноза намози адо бўлаверади. Чунки қолган саловат, дуруд ва дуолар суннат амал ҳисобланади, фарз эмас. Жаноза намозида қироат қилиш, ташаҳҳуд ўқилмайди. Масала: Жаноза намозидан кейин қўл кўтариб дуо қилиш макруҳдир. Суннатда собит бўлган эмас. Чунки жаноза намозининг ўзи маййитнинг ҳаққига дуо қилишдир. Масала: Жаноза намози имом ва муқтадининг иккиси ҳақида бир хил бўлиб, имом такбир такбир ва саломни балан ва муқтиди паст овозда айтишидагина фарқ бор. Қолган барча амалларда иккиси ҳам ўзлари эшитадиган ҳолда қиладилар. Масала: Жаноза намозида ҳозир бўлганларни уч саф қилиб тургизишлик мустаҳаб ҳисоблади. Жанозага қатнашганлар етти киши бўлсалар ҳам, бирлари имом бўлиб олдинга ўтиши, биринчи сафга уч киши, иккинчи сафга икки киши ва учинчи сафга бир киши туриши мустаҳаб саналади. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 22:05 | Савол-жавоблар | 219 | Долзарб саволлар