Аёлларнинг эҳсони
Ассалому алайкум! Хозирча уйда декретдаман. Ора орада ҳунарим кетидан келган пулимдан эҳсон қиламан. Пулим бўлмаса жуфтимдан олиб, масжидга, бева бечаралага эҳсон қилсам уни савоби манга ёзиладими ёки пул берганликлари учун жуфтимгами? Ўзимга кўпроқ ажру савоб ёзилиши учун эҳсонни қанақа усулда қилганим яхши?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Иккингизга ҳам савоб ёзилади.
2). Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида марҳамат қилади:يَسْأَلُونَكَ مَاذَا يُنفِقُونَ قُلْ مَا أَنفَقْتُم مِّنْ خَيْرٍ فَلِلْوَالِدَيْنِ وَالأَقْرَبِينَ وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا تَفْعَلُواْ مِنْ خَيْرٍ فَإِنَّ اللّهَ بِهِ عَلِيمٌ 215. Сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. «Нафақа қилган яхшилигингиздан ота-оналарга, яқин кишиларга, етимларга, мискинларга ва ватангадоларга бўлсин. Қандай яхшилик қилган бўлсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир», деб айт.
Савол нимани нафақа қилиш ҳақида бўлган эди: «Сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар». Жавоб эса кимларга нафақа қилишни ҳам баён этяпти: «Нафақа қилган яхшилигингиздан ота- оналарга, яқин кишиларга, етимларга, мискинларга ва ватангадоларга бўлсин». Демак, яхшиликни нафақа қилинар экан. Қуръони Каримда хайр, яхшилик сўзи кўпинча мол-дунё маъносида ишлатилган. Бу жойда ҳам худди шу маънони англатмоқда. Нафақага лойиқлар ичида бекорга ота-онани биринчи зикр қилинаётгани йўқ. Инсон табиати ўзи шуни тақозо қилади. Ўзидан кейинги биринчи ҳақдор ота-онаси бўлади. Ота-онасини муҳтож қўйиб, улардан бошқаларга нафақа қилишдан нима фойда бор? Шунингдек, яқин кишилар, қариндошлар ҳақдорлик жиҳатидан бошқалардан устунлар ва ҳоказо. Нафақа қилиш худди шу тартибда бўлиши лозимлиги Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларида ҳам зикр қилинган. Имом Муслим Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қиладиларки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кишига: «Садақа қилишни ўзингдан бошла, ортиб қолса аҳлингга қил, агар аҳлингдан ҳам ортиб қолса, қариндошларингга қил, агар қариндошларингдан ҳам ортиб қолса, улардан бошқаларга ва ҳоказо», деган эканлар. Нафақа қилиш бандадан, унинг савобини бериш, тақдирлаш Аллоҳдан. Чунки «Қандай яхшилик қилган бўлсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир».إِن تُبْدُواْ الصَّدَقَاتِ فَنِعِمَّا هِيَ وَإِن تُخْفُوهَا وَتُؤْتُوهَا الْفُقَرَاء فَهُوَ خَيْرٌ لُّكُمْ وَيُكَفِّرُ عَنكُم مِّن سَيِّئَاتِكُمْ وَاللّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ 271. Садақани ошкора қилсангиз, қандоқ ҳам яхши. Агар махфий қилсангиз ва фақирларга берсангиз, бу сиз учун яхшидир. Сиздан гуноҳларингизни ювадир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир.
Ушбу ояти каримада садақани ошкора қилиш ҳам, махфий қилиш ҳам мақталмокда. Бу ҳақдаги бошқа оят ва шаръий далилларни жамлаб ўрганиб чиққан уламоларимиз хулоса қилиб айтадиларки, садақа фарз бўлса, уни ошкора қилиш яхши, чунки бу ҳолда Аллоҳнинг амрига тоат ошкора кўринади ва ҳақдор бўлмаган кишиларга ҳам мазкур садақадан тушиб қолиши мумкинлиги олди олинади. Агар садақа ихтиёрий ва манманликдан узокда бўлинади. Ояти каримада: «Садақани ошкора қилсангиз, қандоқ ҳам яхши», дейилганида фарз садақалар кўзда тутилган. «Агар махфий қилсангиз», дейилганида ихтиёрий садақалар кўзда тутилган. «... ва фақирларга берсангиз, бу сиз учун яхшидир». Яъни садақанинг энг ҳақдори камбағал-фақир кишилардир. Исломда садақанинг жорий қилиниши ҳам ўша тоифанинг ҳимояси ва ёрдами учун бўлган. Садақа қилиш хоҳ ошкора бўлсин, хоҳ махфий бўлсин, доимо ўз эгасига фойда келтиради, унинг гуноҳлари ювилишига сабаб бўлади: «Сиздан гуноҳларингизни ювадир». Бу ваъда, ўз навбатида, кишиларнинг қалбини ларзага солади, тақво ҳиссини орттиради. «Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир». Ҳар бир амалингизга ўзига яраша мукофот ёки жазо беради. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ушбу ояти кариманинг тафсирида қилинган ривоятда у киши айтадиларки: «Аллоҳ таоло ихтиёрий садақада махфийликни жорий қилган. Бу борада махфийси ошкорасидан етмиш марта кўп савобга эга бўлади. Фарз садақанинг ошкорасини махфийсидан йигирма беш марта афзал қилган». Маълумки, одамнинг топган мол-мулкидан ўз ихтиёри билан бошқа кишиларга садака қилиши осон эмас.Бунинг учун доимий равишда тарғибот олиб қалбидаги бахиллик, молга бўлган ҳирс ҳисларини йўқотиш керак бўлади. Иккинчидан, сахийлик даражасига етганларида риёкорликни йўқотиш учун ҳаракат қилмоқ лозим бўлади. Ҳаётий тажрибада ҳам мол сарфлашни йўлга қўйишдан кўра риёдан қочишни йўлга қўйиш қийин эканлиги кўрилган. Кишиларда қилган садақасини, яхшилигини одамлар билишини хоҳлаш табиати кучли. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 04:14 | Савол-жавоблар | 161 | Закот