Талоқ масаласи

Ассалому алайкум! Дугонам турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб колишганда, “ бўшсан” деб телефондан смс жўнатган. Уйга келиб остонадан кирмасдан, яна икки марта “бўшсан” деган. Орадан оз вақт ўтиб, кечга яқин уйга қайтиб, бу сўзни юракдан айтмаганини ва аёли билан яшашни давом этишини айтган. Бу ҳолатда эр ва хотин ўртасига талоқ тушадими? Талоқ тушса аёли билан яшаш учун янгидан никоҳ ўқитиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томоннинг гувоҳлигида кўриш керак.  Улар ўзларига яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилишсин. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 05:14 | Савол-жавоблар | 184 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar