Ғийбат қилган одам ҳаққига истиғфор

Ассалому алайкум! Билишимча кимнидир ғийбат қилиш катта гунох 30 марта зино қилганчалик гунох билан тенг экан ёки агар ўша ғийбат қилган инсондан бориб кечирим сўраш керак экан. Агарда иғво қилган одамидан узур сўрашни иложи бўлмаса истиғфорни кўп айтса ғийбатига каффорот бўлар экан. Албатта ғийбат қилишга қайтмаган холда. Шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ғийбати ғийбат қилинган одамга етиб борган бўлса албатта бориб розилигини олиши шарт. Етиб бормаган бўлса ҳаққига истиғфор айтса кифоя. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 23:10 | Савол-жавоблар | 139 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar