Тўйлардаги исроф
Ассалому алайкум! Ҳозир жуда кўп имомлар тўй харажатларини куёв томон қилсин, мебелни куёв олсин деб тарғиб қилишмоқда. Бу албатта жуда зўр ўзи аслидаям шунақа бўлиш керак. Лекин бунда куёв томонни ҳам молиявий имкониятларини ҳисобга олиш керак эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғри, ҳозир мебел кабиларни аёллардан соқит қилиб эркакни зиммасига юклаш анча урфга кириб қолди. Эндиликда бу каби олди-қочдилардан юз ўгириб энг керакли нарсаларга пул сарфлашни тарғиб қилиш керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ валийма қилишни йўлга қўйиш керак. Қийинчилик билан топилинган маблағни йигит ва қизлар келажакдаги тараққиётларининг пойдевори қилиб олишсин. Инсонга Аллоҳ тарафидан баъзи бир вақтларда улкан неъмат ва унинг тараққиётининг йўли берилади. Инсон эса ўз тараққиёти ўрнига исроф қилиб хорлик йўлини танлайди. Тўйдаги исрофгарчиликлар ҳам ўша хорлик йўлини танлашдир. Бир иқтисод борасида етук олимдан бир киши 10.000доллар пулим бор шуни нимага сарфласам экан деб сўраганида илмингни ривожига сарфла шунда у зое кетмайди деб маслаҳат берган экан. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 01:54 | Савол-жавоблар | 136 | Турли саволлар