Доим тахоратли юриш

Ассалому алайкум! Ман ҳар доим тахоратта юришни хоҳлайман, таяммум қилсам шу ҳукмда бўламанми? албатта намоз, мусҳафни ушлашга тахорат қиламан, фақат шошилинч вазиятлар ҳам бўлади тахорат олишга улгурмайман. Тахоратли юришим учун доим таяммумда қилиб юрсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Таяммум қилувчи киши айнан таҳорат учун ёки жунубликдан покланиш учун деб ният қилиши шарт эмас. Балки таҳорат билан адо этиш лозим бўлган бирорта ибодатни адо этиш нияти билан таяммум дуруст бўлаверади. Масалан: “намоз ўқиш учун таяммум қилишни ният қилдим”сингари. Шунга кўра бир киши дарс қилишни ният қилиб таяммум қилса, таяммум ҳисобланмайди. Чунки таяммум фақат таҳорат билан адо этиш лозим бўлган ибодат нияти билан дуруст бўлади.
Таяммум фақатгина ҳақиқий ёки ҳукмий маънода сув топилмаган ўринларда жоиз бўлади. Сув билан таҳорат олиш имкони бўлган вақтда таяммум қилиш жоиз эмасдир. Бу борада “Раддул муҳтор” ҳошияда қуйидаги ибора келади: فيفيد أن التيمم لما لم تشترط له الطهارة غير معتبر أصلا مع وجود الماء، إلا إذا كان مما يخاف فوته لا إلى بدل، فلو تيمم المحدث للنوم أو لدخول المسجد مع قدرته على الماء فهو لغو  “Агар сув топилса, таҳорат шарт қилинмаган нарсалар учун таяммум эътиборга олинмайди. Ўриндоши бўлмаган ибодатларда қазо бўлиб қолиши хавфи бўлса, таяммум қилинади. Шунга кўра сув бор пайтда таҳоратсиз киши ухлаш учун ёки масжидга кириш учун таяммум қилса, бу лағв-бекор ҳисобланади.” Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 15:20 | Савол-жавоблар | 185 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar