Намоз ва гуноҳлар

Ассалому алайкум! Дўстимни намоз ўқишга хоҳиши бор лекин ўқимайди. Мен ўқигин, кел бирга ўқиймиз десам "мен гуноҳ(масалан: чекиш, ичиш ва қизлар билан гаплашиш)лар қилиб қўяман унда гуноҳи янада катта бўлади, шунинг учун ўқимасликни ёки вақти келганда, Худо насиб қилганда ўқишни афзал биляпти. Мен тушунтиролмаяпман, илтимос ёрдам берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўқишни тезда бошлаши керак. Насоз уни ўша ёмон ишлардан ўзи тўсиб қўяди. Қиёмат куни нега ўқимагансан деган азобдан қутилиб қолади. Гарчи савобидан маҳрум бўлса ҳам. Чунки намоз ўқишда икки фойда бор. Бири зиммасидаги вазифани бажариш, иккинчиси савоб ҳам олиш. Савобга эга бўлмаган тақдирда ҳам намози зиммасидан адо бўлиб, намозни қолдирганлар сафига кирмайди. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 02:15 | Савол-жавоблар | 161 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar