Шерик

Ассалому алайкум хурматли Шайх хазратлари! Мен бир такволи одам билан иш бошлагандим. Шерикчилик шарти мендан пул тикиш холос, ундан пул хам мехнат хам, фойда зиён уртада деб келишилган. Мен у ишга аралашмасдан факат ойма ой фойда пулини олар эдим, лекин кейинги вактларда шеригим фойда чикмаяпти деб пул бермай куйди. Мен шерикчиликни тухтатиб пулни кайтариб олишни айтдим. У рози булди лекин пулни кайтиши узокка чузилди. Кейин мен билсам шеригим мени пулимни бошка ишга тиккан экан, менга бу хакда айтмаган. Келишган ишимиздан чикаётган фойдани, оз булса хам узини тиккан пулидан бераётган экан. Шеригим менга айтмай, мени пулимни мен билмаган бошка ишга тикиб юбориш мумкинми, бунда нима булади? АЛЛОХ РОЗИ БУЛСИН.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Пул талаш масаласида икки тарафни эшитммай туриб гап айтиб бўлмайди. Агар шерингиз ҳам сиз айтган гапни тасдиқласа, кейин бир гап айтиш мумкин.

7 Май 2022, 02:59 | Савол-жавоблар | 170 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar