Масжид бўлмаса жума ўқиш
Ассалому алайкум! 1). Насронийлар давлатига кўчиб борган инсон у ерда масжидлар йўқ бўлса нима қилиши керак?2). Мен баъзи кунлари бир кунда 3 соатгача жисмоний машқларни бажараман. Ўзим кичкиналигимдан спорт билан шуғулланишни яхши кўраман. Айтингчи бу умримни зое кетказган бўламанми? 3). Қиёматда савол-жавоб араб тилида қилинади деб эшитгандим. Шундай бўлса араб тилини билмайдиганлар нима қилади? 4). Қуръони Каримни ўзбекча таржимасини ўқиса хам савоб ёзиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Пешин ўқийди. Имкон қадар мусулмонлар тўпланиб жума масжидини барпо қилишга ҳаракат қилишлари вожиб.
2). Соғлом бўлиш учун шуғулланиш жоиз.
3). Сиз қайси тилда бўлишнинг ғамини қилманг, нима деб жавоб беришнинг ғамида бўлинг.
4). Ўзбекчасини ўқиш тиловат қилиш ҳисобланмайди. Илм олиш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
7 Май 2022, 03:21 | Савол-жавоблар | 153 | Долзарб саволлар